1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

3 та вилоятда салкам 12 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

3 та вилоятда салкам 12 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида гиёҳванд моддалари билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

 

Хусусан, ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Ургут туманига бориб, 1992 йилда туғилган танишидан 1 кг 916 гр «опий» моддасини олиб, ўзининг бошқарувида бўлган Nexia 2 русумли автомашинада доимий яшаш манзилига қайтиб кетаётган вақтида Булунғур туманида ушланди ҳамда ундан гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга ушбу моддани берган фуқаронинг Ургут туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақланаётган 7 кг 331 гр «опий» моддаси борлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика