Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.F.” МЧЖ раҳбари А.с. тикув дастгоҳлари ва хом-ашёлар сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредитни ўзининг норасмий бошқарувидаги бошқа МЧЖга ўтказишга эришиб, ушбу малбағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.P.” МЧЖ раҳбари Г.Т. пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилиш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 74 500 АҚШ доллари, 750 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, "Y.S.", " A.B." МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини банк муассасасига сохта ҳужжатларни топшириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


