1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

3,6 миллиард сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди

6 ой ичида суғурта ташкилотларига 855 та мурожаат келиб тушган.

3,6 миллиард сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди

 

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида суғурта ташкилотлари томонидан 380 та мурожаат бўйича 3,6 миллиард сўм суғурта компенсацияси тўлаб берилди. Бу ҳақда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Унга кўра, суғурта ташкилотларига 855 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 190%ни ташкил этди.

 

Шундан 814 та мурожаат жисмоний шахслардан келган бўлса, қолган 14 таси юридик ташкилотлардан келиб тушган.

 

Мурожаатларнинг 95,4%и эса суғурта масалалари бўйича билдирилган.

 

Таъкидланишича, 702 та мурожаат Президент Администрацияси орқали жўнатилган.

 

Мурожаатларнинг энг кўп улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Олти ойда жами 223 та мурожаат қабул қилинган.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон суғурта бозорида жами 42 та суғурта ташкилоти мавжуд.

 

Шундан 34 таси умумий суғурта соҳасида хизмат кўрсатса, қолган 8 таси ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика