
Қонунчиликда белгиланган тартибда жарима расмийлаштирилиб, қум-шағал қазишга жалб этилган техникалар вақтинча махсус жойга жойлаштирилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Лекин экоинспекторлар ҳузурида Х.исмли шахс пайдо бўлиб, мазкур “бизнес” унга тегишли экани ҳамда бу “ишни” ими-жимида ёпишни сўрайди. Бунинг учун 4 000 АҚШ доллари миқдорида пора таклифқилади.
Давлат экология қўмитаси ходимлари бу таклифни кескин рад этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишди. Айбдор эса уларга яна бошқа йўллар билан таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Натижада, у экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат инспекторига пора беришга уринаётганда тегишли орган ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


