1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

4 та давлат Россия фуқароларига виза беришни тўхтатди

БМТ бу қарорни қўлламади.

4 та давлат Россия фуқароларига виза беришни тўхтатди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Европанинг россияликларга нисбатан виза чекловларини “яхши фикр эмас” деб ҳисоблашини айтди. Шунингдек, Украинадаги ҳарбий операция якунланганидан кейин бу чекловлар йўқолишига умид билдирди

 

"Умид қиламанки, уруш тугаганидан кейин бу ҳолатларнинг барчаси йўқолади", — деди бош котиб.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Прагада бўлиб ўтган норасмий учрашувда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ташкилот ва Россия ўртасидаги виза режимини соддалаштириш бўйича келишувни тўхтатиб туришга келишиб олдилар. Полша, Литва, Латвия ва Эстония Россия фуқаролари учун саёҳат чекловларини биргаликда жорий этишга келишиб олган. Болтиқбўйи давлатлари ҳатто учинчи давлатлар томонидан берилган визалар билан ҳам Россия фуқароларини Шенген зонасига киритилмайди. Қарор 19 сентябрдан кучга киради.

 

Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Евроиттифоқнинг Россия ва ЕИ давлатлари ўртасида виза режимини соддалаштириш бўйича келишувни тўхтатиш режасини шарҳлар экан, Москва бу каби асоссиз сиёсатда Брюсселга ўхшамаслигини айтган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика