1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 450 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Бу ҳақда жорий йилги давлат дастурида келтирилган.

Ўзбекистонда 450 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

 

Жорий йилда Ўзбекистонда 450 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 21 февраль куни Президент томонидан қабул қилинган жорий йилги давлат дастурида келтирилган.

 

Ҳужжатда маҳаллий автомобилсозлик саноатида мавжуд ва янги ишлаб чиқарувчиларга шаффоф ва тенг шароитларни яратиш белгиланган. Жиззахда "BYD" компанияси билан 10 мингта электромобил ва гибрид автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Январда президентнинг Хитойга ташрифи доирасида компания билан гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа ишга туширилганди. Ишлаб чиқариш йилига 500 мингтага етказилиши мумкин.

 

Шунингдек, декабргача Жиззахдаги “ADM Jizzakh” корхонаси негизида Жанубий Кореянинг "КІА" бренди остида автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади. Бундан ташқари, фармон билан 2024 йилда маҳаллий автомобилсозлик корхоналари томонидан 450 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқаришга эришиш белгиланди.

 

2023 йилда 418 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилиб, кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 27,4%га ошди. Энг оммабоп модель "Собалт" бўлди, мазкур автомобиль 118 минг дона (йилига +16,1%) ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 90 мингга яқин автомобиль билан "Дамас" иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни жорий йилда “UzAuto Motors” ишлаб чиқаришни тўхтатган "Ласетти-Гентра" (82,1 минг дона) эгаллади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика