1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

50 нафар ўзбекистонлик зиёратчи Маккада чиптасиз қолиб кетди

Авиа­чипталарни олдиндан сотиб олиш ҳамкорлар билан юзага келган муаммолар сабаб кечиккан.

50 нафар ўзбекистонлик зиёратчи Маккада чиптасиз қолиб кетди

Саудия Арабистонига Умра сафари учун борган 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчи ватанига қайтиш чиптасиз қолиб кетди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, сайёҳлик фирмаси орқали сафарга чиққан зиёратчилар 15 сентябр куни Centrum Airнинг Жидда – Тошкент рейси орқали қайтиши керак эди. Бироқ фирма уларнинг қайтмаслигига изоҳ бермаган, фақат “яқин орада қайтарилади” деган ваъда билан чекланган. Зиёратчиларнинг аксарияти кексалар ва аёллар бўлгани боис, улар саросимага тушиб қолган.

 

Фуқаролардан бири Ўзбекистон Бош консулхонасига мурожаат қилгач, консулхона вакиллари сайёҳлик компанияси билан боғланиб, муаммони тезкор ҳал қилишни талаб қилди. Фирманинг таъкидлашича, авиа­чипталарни олдиндан сотиб олиш ҳамкорлар билан юзага келган муаммолар сабаб кечиккан.

 

Бош консулхона вазиятни назоратга олиб, фирмага зиёратчиларни вақтинча меҳмонхонага жойлаштириш ҳамда чипта харид қилиш юзасидан кўрсатма берди. Шундан сўнг сайёҳлик компанияси томонидан авиа­чипталар сотиб олиниб, 17 сентябр куни зиёратчилар Fly Khiva авиакомпаниясининг Мадина – Тошкент йўналишидаги рейси билан ватанга қайтарилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада фуқароларни Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, эвазига 5000 доллар талаб қилган шахс қўлга олинганди. У Умра сафарларини ташкил этиш учун зарур лицензияга эга бўлмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика