АҚШлик 85 ёшли Эд Снекенберг 83 ёшли Присцилла Метенига уйланди. Гап шундаки, жуфтлик 60 йил олдин оила қуришга ваъдалашган.
Улар 1962 йилда унаштирилган. Аммо кўп ўтмай Эд колледжга ўқишга кирган ва бошқа штатга кўчиб кетган. Йигит севгилисига мактуб ёзиб, молиявий қийинчиликлар туфайли у билан ажрашишни исташини билдирган.
Шундан сўнг улар бошқа мулоқот қилишмаган, ҳар иккиси ҳам оила қуриб фарзандли бўлган.Метени 1986 йилда, Снекенбергер эса 2021 йилда бева қолади.
Орадан 60 йил ўтсада, Снекенбергер она шаҳрига қайтиб, биринчи муҳаббати қатнайдиган черковга бориб, уни излайди. Севишганлар кафеда кўришгач, иккаласи ҳам эски туйғулар ҳали ўлмаган, деган хулосага келади.Тез орада Снекенбергер Матенига оила қуриш таклифини билдирди.
Жуфтлик 2022 йил кузида оила қурди. Ҳозир улар саёҳат қилиш билан шуғулланади.


