1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

800 миллион сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган  шахс қўлга олинди

Фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

800 миллион сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган  шахс қўлга олинди

 

Термиз шаҳри “Меҳробод” маҳалласида яшовчи М.Чори шаҳар ИИБга таниши Ф. Воҳид 2019 йил май ойида қурилиш маҳсулоти етказиб бериш учун 800 миллион сўм олиб, қайтариб бермаганини билдирган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

 

Тергов жараёнида Ф.Воҳид ушбу пулларнинг ҳаммасини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини айтган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Воҳидга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бундан аввал Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни 70 минг доллар эвазига қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушлангани  ҳамда Қувасойда чет давлатга ишга юборишни ваъда қилиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилгани  ҳақида хабар

берилганди.

Муножат Валиева 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика