1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Суд Усмоновни Путиннинг «севимли олигархи» деб аташни тақиқлади

Усмонов Германия судида австриялик журналистларни судга бериб, ютиб чиқди.

Суд Усмоновни Путиннинг «севимли олигархи» деб аташни тақиқлади

Германиянинг Ҳамбург вилояти суди россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг Австриянинг «Kurier» газетасига қарши даъво аризасини қаноатлантирди. Газета ўз материалларидан бирида Усмоновни Россия президенти Владимир Путиннинг «севимли олигархи» деб атаган, деб ёзади EU Today. Миллиардер журналистларни судга бериб, бундай баёнотларни туҳмат деб атади.

Ҳолатга «Kurier»нинг россиялик тадбиркорлар ва уларнинг Украинадаги ҳарбий операция пайтидаги роли ҳақидаги мақоласи сабаб бўлди. Мақолада Усмонов ҳақидаги шундай дейилган: «Ўзбекистонлик ‘Путиннинг севимли олигархи’ деган номга эга, бу унвонни унга Путиннинг ўзи берган».

Тадбиркор бундай баёнотлар унинг ҳуқуқларини поймол қилишини маълум қилган. Журналистлар судда Путин Усмоновни «севимли олигарх» деб атаганига далил келтира олмаган. Аввалроқ Усмонов ўзининг «Дилбар» яхтасида Бременда бўлиб ўтган тинтувлардан сўнг Германия Федерал Конституциявий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган эди. Россиялик миллиардернинг сўзларига кўра, унинг уй-жой дахлсизлиги ҳақидаги ҳуқуқлари бузилган. Суд шикоят қабул қилинганлигини тан олди, ҳозирда у кўриб чиқилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика