1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

9 ёшида мактабни тугатган бола университетга кирмоқчи

У астрофизик бўлиш ниятида.

9 ёшида мактабни тугатган бола университетга кирмоқчи

 

Американинг Пенсилвания штатининг Харрисбург шаҳрида яшовчи тўққиз ёшли бола ўрта мактабни тугатиб, астрофизик бўлишга қарор қилди ва университетга ўқишга кирмоқчи. Бу ҳақда "The Guardian" хабар бермоқда.

 

Тўққиз ёшли Девид Бологан ўрта мактабни масофадан туриб тугатди ва диплом олди, у мамлакат тарихидаги энг ёш битирувчилардан бирига айланди. Бола севимли ўқитувчиларидан миннатдор ва улар, ўз навбатида, ғайриоддий ақлли талабадан кўп нарсаларни ўрганишга муваффақ бўлганликларини айтишган.

 

Фарзанднинг ота-онаси ҳам яхши билимга эга бўлишсада, интеллектуал салоҳиятли ўғилни тарбиялаш осон эмаслигини айтишди.

 

Боланинг катта режалари бор. "Мен қора туйнуклар ва янги юлдузларни ўрганувчи астрофизик бўлишни хоҳлайман", деди у. Девид илм-фан ва дастурлашни яхши кўради. Шунингдек, у спорт турлари билан шуғулланади ва пианино чалади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика