1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

900 долларга "права" ваъда қилганлар қўлга тушди

Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

900 долларга "права" ваъда қилганлар қўлга тушди

 

Оҳангарон шаҳридаги "Ватанпарвар" ташкилоти клубининг ўргатувчи устаси Ф.X. фуқаро Р.K.ga гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда И.И. исмли шахс фуқаронинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида "В" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 доллар ва 2,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика