1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Абдулазиз Комилов ТИВнинг 2021 йилдаги фаолияти ҳисоботини тақдим этди

Вазир ўтган йил давомида 150 га яқин олий даражадаги учрашувлар, онлайн ва телефон мулоқотлари ташкил этилганини маълум қилди.

Абдулазиз Комилов ТИВнинг 2021 йилдаги фаолияти ҳисоботини тақдим этди

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий давлатларга 9 та амалий ва ишчи ташриф амалга оширди.

 

Ташқи сиёсатнинг энг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиё давлатлари билан 100 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилди. Бундан ташқари, минтақа давлатлари билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилди.

 

Комилов 2021 йил июль ойида бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари конференцияси халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланганини маълум қилди. Ушбу йирик халқаро тадбирда марказий мавзулардан бўлган Афғонистон масаласига ҳам тўхталиб ўтилди:

 

“Энг аввало, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда уни яккалаб қўймаслик муҳим”, — деди ТИВ раҳбари.

 

Ташқи сиёсий фаолиятнинг энг муҳим вазифаларидан бири — иқтисодий дипломатияни ривожлантириш. Абдулазиз Комилов бу йўналишда катта ютуқларга эришилганини таъкидлади. Хусусан, вазирлик ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг фаолияти натижасида 2021 йилда 686,3 миллион долларлик савдо битимлари тузилди.

 

Ўсиб бораётган ташқи савдога ҳам эътибор қаратилди. Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган йили махсус вазирлик ва идоралар томонидан экспорт ҳажми 7,5 миллиард доллар бўлиши прогноз қилинган эди. 2021 йилда экспорт 8.5 миллиард долларни ташкил этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика