1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Aбдулла Aрипов лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Бош вазир Aбдулла Aрипов барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, Тошкент ва вилоятлар ҳокимликларига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. Тегишли ҳужжат 1-июл куни имзоланган.

Aбдулла Aрипов лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги қарори билан лотин алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган эди. Унга кўра, ҳозирда кирилл алифбосида юритиладиган барча жой ва кўча номлари, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, иш қоғозлари ва турли бланклар 2022 декабрига қадар лотин графикасига ўтказилиши белгиланган.

Бироқ бош вазир қарорига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ушбу вазифани 2021 йилнинг 1 августига қадар бажариш топширилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика