Бу ҳақда шоирнинг қизи Рухсора Орипова томонидан юритиладиган Телеграм каналда маълум қилинди. Голливудда Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан суратга олинаётган ушбу картина Ўзбекистон мадҳияси матни муаллифи, халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Адбулла Ориповнинг ҳаёти, хусусан, унинг сўнгги кунлари тўғрисида ҳикоя қилади.
Маълум қилинишича, Абдулла Ориповнинг кексалик даврини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Сурхондарё театри актёри Қудратилла Бурхонов, шоирнинг рафиқаси Ханифа Мустафоева ролини эса Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова ижро қилмоқда.
Шунингдек, шоирнинг набираси Афсона ва шоирнинг куёви Аҳмадбек Сайташ ҳам ўз образларини гавдалантираяпти. Яъни улар ўз қаҳрамонлари ролини ижро этишмоқда. Бундан ташқари кинокартинада "Дўстлик" ордени соҳиби, шоир Шодмонқул Салом, маҳоратли ёш актриса Райҳон Асадова ва бошқа таниқли актёрларни ҳам кўриш мумкин.
Фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Минҳожиддин Мирзо, Муқаддас Усмонова ва Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Музаффархон Эркинов, постановкачи оператор Равшан Мирзакамолов.
Фильм премьераси йил якунида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.


