1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери 3 баробар қимматлашди

Бу унинг Англия Премер-лигасидаги ўйинлари билан боғлиқ.

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери 3 баробар қимматлашди

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати сўнгги янгиланишга кўра 3 баробар ошиб, 35 миллион еврога етди. У аввалроқ 12 миллион евро билан баҳоланган эди.

 

Манчестер Сити” футболчисининг ушбу ўсиши унинг Англия Премер-лигасидаги ўйинлари ва февраль ойининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилгани билан боғлиқ.

 

Ҳусанов қишда Англияга йўл олганидан сўнг, 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. У ҳимоячи сифатида ўзининг ишончли ўйинлари билан жамоага катта фойда келтирмоқда. Унинг трансфер қиймати Ўзбекистон терма жамоаси тарихида энг юқори баҳоланган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

 

Бунгача бу кўрсаткич Элдор Шомуродовга тегишли эди. У 2021 йилда “Женоа”дан “Ромага 14 миллион еврога кўчиб ўтган эди. Ҳозирги кунда Ҳусанов нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. 20 март куни у Ўзбекистон терма жамоаси сафида Қирғизистон билан, 25 мартда эса Эронга қарши майдонга тушади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика