1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Абитуриентларни чет тили фанидан ижодий имтиҳон кутмоқда

“Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Абитуриентларни чет тили фанидан ижодий имтиҳон кутмоқда

 

ОТВ расмий саҳифалари орқали эълон қилган хабарга кўра 2022-2023-ўқув йили қабулидан бир қатор ОТМга кириш имтиҳонларида чет тили фанидан касбий яъни ижодий имтиҳон ўтказиш йўлга қўйилади.

Қабул қилинган (34- сон, 19.01.2022) қарорга мувофиқ Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига бир марталик 15 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.

2022 йил 1 мартдан чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда сертификатга эга бўлишга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади.

2022-2023-ўқув йилидан мактаблар учун замонавий тил ўргатиш методикалари асосида ишлаб чиқилган чет тили дарсликлари чоп этилади.

2022-2023-ўқув йили қабулидан хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган қуйидаги ОТМларга кириш имтиҳонлари чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенсияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган ижодий имтиҳон ўтказиш йўлга қўйилади.

фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган қуйидаги ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига:

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
  • Самарқанд давлат чет тиллар институти;
  • Тошкент давлат шарқшунослик университети.

 

қуйидаги ОТМларнинг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига:

  • Тошкент давлат педагогика университети;
  • Қўқон давлат педагогика институти;
  • Нукус давлат педагогика институти.

 

Чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

  • 2024-2025-ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонлари учун белгиланган мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фани босқичма-босқич киритилади.
  • 2022 йил 1 сентябрьдан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёни ўқув фани бўйича малака синовлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
  • 2022 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январьгача Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фаолият юритадиган нодавлат таълим ташкилотлари:
  • бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилади;
  • вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларда фаолиятини амалга оширганида ижара тўловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно).
  • 2022 йил 1 февралдан C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб 2 йил давомида устама тўланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика