Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар беришича, 2023/2024 ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайти орқали бугун, 20 июнда куннинг иккинчи ярмида бошланади.
«Айни вақтда 2023/2024 ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини my.uzbmb.uz сайтига жойлаштириш ишлари якунланмоқда», — дейилади агентлик хабарида.
Маълумот учун, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар амалга оширилиши белгиланган.


