1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби “Реал” билан бир вақтда бир нечта футболчи борасида фаол музокаралар олиб бормоқда.

Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи

 

Улардан бири —ҳужумчи Эден Азар ҳисобланади. Хабарларга кўра, “Челси хўжайини Роман Абрамович ўз жамоаси Европада етакчилик мавқеини сақлаб қолиши учун таркибни кучайтиришнинг турли вариантларини кўриб чиқмоқда. Россиялик мулкдор учун устувор танловлардан бири бу аристократлар”га нафақат ўйин нуқтаи назаридан, балки тасвир нуқтаи назаридан ҳам фойда келтирадиган Эден Азарнинг қайтишидир. “Челси Азар учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. “Реал Азарга нисбатан ишончни йўқотган. Шунинг учун футболчи борасида ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр. Шунга қарамай, Флорентино Перес ҳали ҳам бельгиялик учун камида 60 миллион евро талаб қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, “Азар Реалга 2019 йилнинг ёзида 115 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Бунгача у “Челси сафида етти йил давомида тўп сурган. Фаолиятининг бошида Лиллда ўйнаган. Азарнинг “Реал Мадрид” билан шартномаси 2024 йилгача тузилган.

 

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Азар 7 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди.

 

Аввалроқ UEFА Англияни жазоламоқчи эканлиги ва “ПСЖИкардини Агуэрога алмаштирмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика