1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Абу-Дабида Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама музокаралар якунланди

Украина расмийлари икки кунлик учрашувлар самарали ўтгани таъкидламоқда.

Абу-Дабида Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама музокаралар якунланди

 

 

 

Абу-Дабида Россия, Украина ва АҚШ вакиллари иштирокида Украина можаросини ҳал этишга қаратилган уч томонлама музокараларнинг иккинчи босқичи якунланди. Учрашув якунлангач, делегациялар музокаралар майдонини тарк этган. Украина расмийлари музокараларни конструктив ва самарали ўтганини таъкидлади. Бу ҳақда РБК маълум қилди.

 

Украина президенти девони раҳбари Кирилл Буданов музокаралар мазмунли ва ижобий руҳда ўтганини билдириб, АҚШ ва Бирлашган Араб Амирликларига воситачилик ва юқори даражадаги ташкилий ишлар учун миннатдорчилик билдирди. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Виткофф ҳам учрашувларни самарали ва батафсил деб баҳолади.

 

Музокаралардан сўнг Россия ва Украина ўртасида “157 га 157” формуласи асосида ҳарбий асирлар алмашуви амалга оширилди. Томонлар асосан ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ҳамда Украинада эҳтимолий тинчликпарвар кучларни жойлаштириш масаласини муҳокама қилди. Айрим манбаларга кўра, бу масалада ҳали якуний келишувга эришилмаган.

 

Мутахассислар музокараларда маълум даражада ижобий силжиш борлигини қайд этмоқда, бироқ якуний хулосалар чиқариш учун ҳали эрта экани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, томонлар келгусида янги учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Айрим расмийлар можарони яқин ойлар ичида тинч йўл билан ҳал қилиш имконияти мавжудлигини ҳам истисно қилмаяпти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика