1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Адлия вазири 92 та маҳаллий давлат функциясини кераксиз деб топди

Тошқулов давлат органлари функцияларини хатловдан ўтказиш давом этаётганини, айримлари хусусий секторга ўтказилиши белгиланганини маълум қилди.

Адлия вазири 92 та маҳаллий давлат функциясини кераксиз деб топди

12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда адлия вазири Акбар Тошқулов давлат органлари функциялари бўйича олиб борилаётган хатлов натижалари ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий давлат органларининг 500 га яқин функцияси ўрганилиб, шундан 92 таси кераксиз деб топилган. Ҳукуматга уларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритилган.

 

Депутат Зуҳриддин Мавлоновнинг қайд этишича, 2030 йилга қадар 300 га яқин давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши кўзда тутилган, бироқ ҳозирча атиги 11 та функция бўйича хулоса қилинган. Шу боис айрим депутатлар жараённинг секин кечаётганидан хавотир билдиришди.

 

Акбар Тошқулов эса бу борадаги ишлар жадал олиб борилаётганини таъкидлади. Масалан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 17 та функция такрорланувчи ёки молиявий ресурссиз бўлгани учун хусусий секторга ўтказилиши лозим, дея қайд этди. Шунингдек, спорт соҳасидаги вазифалар ҳам қайта кўриб чиқилаётгани айтилди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров йиғилишда қўшимча қилиб, 27 та йўналиш бўйича давлат функцияларини хусусий секторга топшириш жараёни бошланганини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика