Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани Халқаро хотин-қизлар куни муносабати афғон аёллари бўйича баёнот берди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, афғонистонлик хотин-қизлар сиёсий ўйинларда пиёда ролини ўйнамоқда. Унинг қайд этишича, ҳар куни дунё давлатлари толибларни аёллар учун мактаб ва ОТМларни очишга чақиради. “Толибон” эса бу мамлакатнинг ички иши эканини айтиб келади.
“Толибон” вакили Абдул Кабир ҳаракат номидан афғон аёлларини 8-март билан табриклади. Бу ҳақда “Спутник Афганистан” хабар берди.
Унинг қўшимча қилишича, аёллар жамиятнинг муҳим икки қанотидан бири ҳисобланади.
“Толиблар Республикадан фарқли ўлароқ, аёллардан турли лойиҳаларга пул олиш учун жаҳон ҳамжамиятини алдашда фойдаланмоқчи эмас”, – деган Афғонистон бош вазири ўринбосари.
У “Толибон” хотин-қизларга нисбатан зўравонликка ва мажбуран турмушга беришга қарши эканини таъкидлаган.


