Афғонистон билан Покистон чегарасида отишма юз берди. Оқибатда Покистон томонидан бир киши ҳалок бўлган ва яна 15 киши яраланган.
Афғонистон ҳудудидан чегарачилар Чаман туманидаги тинч аҳоли пунктини ўққа тутган ва тинч аҳоли жабрланган. Покистон чегарачилари оғир артиллерия билан жавоб қайтарган.
Манбаларга кўра, можаро Толибон Широ Убу ҳудудида назорат-ўтказиш пункти ўрнатмоқчи бўлганидан кейин бошланган ва Покистон ҳарбийлари бунга тўсқинлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни трансчегаравий отишмада олти нафар Покистон фуқароси ҳалок бўлганди, яна 17 нафари яраланган. Толибон эса бир киши ҳалок бўлгани ва 13 киши яралангани ҳақида хабар берган.


