1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташлангани айтилди

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби ҳолатга муносабат билдирди.

Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташлангани айтилди

 

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланганига муносабат билдирди

 

"Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик. Ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик. Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди, номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади", — деб ёзади Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Twitter'даги расмий саҳифасида.

 

Унинг ёзишича, Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика