Толибон Афғонистондаги барча сартарошхоналар ва гўзаллик салонларини ёпишни буюрди. Мамлакат расмийлари бизнесни тўхтатиш учун эгаларига бир ой вақт берди. Бу ҳақда ББС Афғонистондаги Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги вакилига таяниб, хабар бермоқда.
"Афғонистон сартарошлари ва гўзаллик салонлари қарор ҳақида биринчи бўлиб 2 июлдан бошлаб хабардор бўлган. Улар тақиқни бажаришлари учун бир ой муддат бор", — деди вазирлик расмийси.
ББС маълумотларига кўра, Толибон ҳукумати тақиққа нима туртки бўлганини ва салонлар ёпилгандан кейин аёллар учун қандай муқобил вариантлар мавжуд бўлишини тушунтирмаган. ОАВ хабарлари пойтахт Кобулдаги сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари аллақачон ёпила бошлаганини кўрсатди.
“Толибон афғон аёлларини энг оддий инсон ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқда. Бу қарор билан улар аёлларнинг бошқа аёллар билан ишлаш имкониятини тортиб олишади. Бу хабарни эшитиб, мен бутунлай ҳайратда қолдим. Кўриниб турибдики, «Толибон»нинг аёл танасига эътибор қаратишдан бошқа сиёсий режаси йўқ. Улар ижтимоий ҳаётнинг барча даражаларида аёлларни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқдалар ”, — деди афғон аёл ББСга аноним равишда.


