
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» мамлакатда оммавий ахборот воситалари муаммоларини ҳал қилиш учун уч томонлама қўмита тузилганини эълон қилди.
"Қўмита таркибига Афғонистон Ислом Амирлиги Маданият комиссияси ваколатли вакили, ОАВни ҳимоя қилиш уюшмаси раиси ўринбосари ва Кобул вилояти полицияси вакили кирган", — деб ёзди «Толибон» матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўз Twitter саҳифасида.
Бундан аввал афғон журналистлари мамлакатда толиблар ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг аёллар ишсиз қолгани ҳақида ёзганди. Хусусан, Афғонистон радио ва телевиденияси миллий компанияси телебошловчиси Шабнам Хон Давраннинг айтишича, радикаллар унга ҳатто компания офисига киришни тақиқлаган.
Насиба Тўхтаева


