Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун махсус савдо уйи ташкил этилади. Бу марказ 570 квадрат метр шоурум ва 500 квадрат метр омборхонадан иборат бўлиб, тадбиркорларга маҳсулотларини қулай шартларда намойиш этиш имкониятини беради.
Мозори Шариф шаҳрида ҳам шунга ўхшаш савдо уйи март ойида очилган эди. Бу савдо уйлари Ўзбекистон маҳсулотларини Афғонистон бозорига чиқариш ва янги ҳамкорлар топиш учун муҳим платформа ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Шу мақсадда икки давлат расмийлари орасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.


