Афғонистон Таълим вазирлигининг таълим муассасаларига йўллаган мактубида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига қизларни қўймаслик буюрилган.
“Олий таълим вазирлиги барча хусусий олий ўқув юртлари ва таълим муассасаларига қизларнинг кириш имтиҳонларига қўймаслик тўғрисида буйруқ берди”, — дейилади бошқармадаги манба хабарида.
Мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери Толибон аёлларнинг олий ва ўрта таълим олиш имкониятини чеклаш бўйича тизимли иш олиб боришда давом этмоқда.
2021 йил август ойида ҳокимиятга келган Толибон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берганди. БМТ Толибондан ваъдасини бажараришини талаб қилмоқда.


