1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Ер қимирлаши Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилган.

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

 

Афғонистонда 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 12:26 да кузатилган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилгани ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

 

Афғонистондаги зилзила магнитудаси 5,4 балл бўлган. Эпицентр маркази Тошкентдан 512 километр жанубий-шарқда қайд қилинган. Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи:

 

  • Сурхандарё вилоятида 3 балл;
  • Самарқанд вилоятида 2-3 балл;
  • Жиззах вилоятида 2-3 балл;
  • Қашқадарё вилоятида 2-3 балл;
  • Сирдарё вилоятида 2-3 балл;
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл;
  • Андижон вилоятида 2 балл;
  • Наманган вилоятида 2 балл;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика