1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистондаги портлашда салкам 40 нафар киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу бўйича баёнот билан чиқди.

Афғонистондаги портлашда салкам 40 нафар киши ҳалок бўлди

 

Афғонистоннинг Саманган вилоятининг Айбак шаҳрида диний мактабда юз берган портлашда 35 киши ҳалок бўлган, 23 киши жароҳатланган.

 

ОАВ хабарларига кўра, портлаш қурбонларининг аксарияти мактаб ўқувчиларидир. Ҳозирда ўлганларнинг жасадлари бинодан олиб чиқилмоқда. Бундан ташқари, жабрланганларни эвакуация қилиш тартиби давом этмоқда. 

 

Воқеа пешин намози вақтида юз берган. Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

 

"Толибон Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Абдул-Нафи Тҳакур камида 10 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Шунингдек, у жиноятчиларни топиш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган", - дейилади хабарда.

 

 

Охирги ҳафталарда вақти-вақти билан портлашлар рўй берди, энг сўнггида ноябр ойи бошида Афғонистон пойтахти Кобул ғарбида ҳукумат ходимларини олиб кетаётган автобус портлатилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва олти киши яраланди.

 

Октябрь ойида пойтахтдаги Ички ишлар вазирлиги биносида жойлашган масжидда содир бўлган портлашда 8 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган эди.

 

Шунингдек, шу ой бошида Кобул ғарбидаги таълим марказида йирик худкушлик ҳужуми содир бўлиб, 50 дан ортиқ одам, асосан талабалар ҳалок бўлган, 100 га яқин киши жароҳатланган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиқиб, содир этилган мазкур террорчилик хуружини кескин қоралаган. 

 

Хабарда «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонларнинг, асосан ёш талабаларнинг қурбон бўлишига олиб келгани таъкидланган.

 

Шунингдек, бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиши, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш, хусусан, миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилиши қайд этилган.

 

"Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз", — дейилади баёнотда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика