18 апрель куни соат 20:15 да Афғонистонда содир бўлган зилзила таъсири Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.
Эписентрдаги зилзила магнитудаси — 5,2. Чуқурлиги эса 120 километрни ташкил қилган. Зилзила эписентридан Тошкентгача бўлган масофа — 191 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 2 балл, 125 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 162 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 163 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 189 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 190 км.


