Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу мамлакатда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилди.
74 тонна юк ортилган самолёт Афғонистонга жўнаб кетди. Унда озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлар жамланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда зилзила қурбонлари сони мингга яқинлашгани хабар қилинганди.


