Унда Толибон раҳбарлигида мамлакатга тинчлик, барқарорлик ва иқтисодий ўсиш бўлиши айтилди.
Ҳаракатнинг фаолияти ва муҳим жиҳатлари эълон қилинди. Унга кўра:
🔹Мамлакатнинг барча чегараси Толибон назоратида;
🔹Мамлакатда Ггёҳванд моддалар ишлаб чиқарилмайди;
🔹 Толибонлар ҳисоб қилишни исташмайди ва ҳаракатга қарши бўлган барчани авф этиш бўйича далолатнома тузишди;
🔹Афғонистондаги дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотларга қарашли ҳудудлар муҳофаза қилинади;
🔹Барча Афғонларнинг диний эътиқодлари ва маънавий қадриятлари ҳурмат қилинади;
🔹Ҳатто АҚШ билан ҳамкорлик қилган фуқароларнинг ҳам хавфсизлиги таъминланади. Улар мамлакатда қолишлари мумкин;
🔹Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини қадрлашади ва ишонишадики улар мамлакат қурилишида яқин кўмакчига айланишади;
🔹Жамиятнинг барча қатлами янги ҳукуматга киритилади
Ҳаракатм матбуот котиби Забихуллоҳ Мужоҳиднинг билдиришича, Толибон дунё саҳнасида ҳеч ким билан душманлик алоқаларини истамайди.
Шунингдек, Афғонистоннинг "можаро учун майдон” бўлиб қолишига йўл қўймайди.
"20 йиллик курашдан сўнг чет элликларни қувиб чиқардик" ва бу "бутун миллат учун фахрланиш онидир", - деб таъкидлади Мужоҳид. Унга кўра, "Толибон" ҳаракати ўтган ҳуқуқбузарликлар учун ҳеч кимдан "ўч сўрамайди", у "ҳаммани кечирди".
Аввалги тузум остидаги собиқ ҳарбий хизматчилар, таржимонлар ва давлат тузилмаларининг бошқа ходимларига ишора қилиб:" ҳеч ким сизга зарар бермайди, ҳеч ким эшикларингни тақиллатмайди",- дея маълум қилган. Мужоҳид мамлакатда аёллар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига, уларга фаол ҳаёт тарзи кечиришга рухсат берилишига, аммо шариат қонунларига риоя қилинишига ишонтирди.
Маълумот ўрнида август куни Афғонистон Толибон қўлига ўтди. Давлат раҳбари Ашраф Ғани истеъфога чиқди.


