Жаҳон

Афғонистоннинг “можаро учун майдон” бўлиб қолишига йўл қўйилмайди

Толибон ўзининг илк матбуот анжуманини ўтказди.

Афғонистоннинг “можаро учун майдон” бўлиб қолишига йўл қўйилмайди

 

Унда Толибон раҳбарлигида мамлакатга тинчлик, барқарорлик ва иқтисодий ўсиш бўлиши айтилди.  

 

Ҳаракатнинг фаолияти ва муҳим жиҳатлари эълон қилинди. Унга кўра: 

🔹Мамлакатнинг барча чегараси Толибон назоратида;

🔹Мамлакатда Ггёҳванд моддалар ишлаб чиқарилмайди;

🔹 Толибонлар ҳисоб қилишни исташмайди ва  ҳаракатга қарши бўлган барчани авф этиш бўйича далолатнома тузишди;

🔹Афғонистондаги дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотларга қарашли ҳудудлар муҳофаза қилинади;

🔹Барча Афғонларнинг диний эътиқодлари ва маънавий қадриятлари ҳурмат қилинади;

🔹Ҳатто АҚШ билан ҳамкорлик қилган фуқароларнинг ҳам хавфсизлиги таъминланади. Улар мамлакатда қолишлари мумкин;

🔹Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини қадрлашади ва ишонишадики улар мамлакат қурилишида яқин кўмакчига айланишади;

🔹Жамиятнинг барча қатлами янги ҳукуматга киритилади

Ҳаракатм матбуот котиби Забихуллоҳ Мужоҳиднинг билдиришича, Толибон дунё саҳнасида ҳеч ким билан душманлик алоқаларини истамайди. 

 

Шунингдек, Афғонистоннинг  "можаро учун майдон” бўлиб қолишига йўл қўймайди.

 

"20 йиллик курашдан сўнг чет элликларни қувиб чиқардик" ва бу "бутун миллат учун фахрланиш онидир", - деб таъкидлади Мужоҳид. Унга кўра, "Толибон" ҳаракати ўтган ҳуқуқбузарликлар учун ҳеч кимдан "ўч сўрамайди", у "ҳаммани кечирди".

 

Аввалги тузум остидаги собиқ ҳарбий хизматчилар, таржимонлар ва давлат тузилмаларининг бошқа ходимларига ишора қилиб:" ҳеч ким сизга зарар бермайди, ҳеч ким эшикларингни тақиллатмайди",- дея маълум қилган. Мужоҳид мамлакатда аёллар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига, уларга фаол ҳаёт тарзи кечиришга рухсат берилишига, аммо шариат қонунларига риоя қилинишига ишонтирди. 

 

Маълумот ўрнида  август куни Афғонистон Толибон қўлига ўтди. Давлат раҳбари Ашраф Ғани истеъфога чиқди.

custom img

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

АҚШ олимлари сунъий интеллект ёрдамида табиатда мавжуд бўлмаган 16 та янги вирусни яратишга муваффақ бўлди.

custom img

Трамп АҚШда “туғилиш туризми”га чек қўйди

АҚШ президенти мамлакатга фарзанд туғиш мақсадида келиб, бола орқали фуқаролик олиш амалиётини тақиқловчи фармонни имзолади.

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"