Афросиёб электропоездида сохта чипталар билан ҳаракатланган йўловчилар аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар бермоқда.
Ҳолат жорий йилнинг 4 май куни 766-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездининг Тошкент — Самарқанд — Бухоро йўналишида ҳаракатланган йўловчи поездда содир бўлган. Маълум бўлишича, чиптага электрон тарзда бошқа шахсларнинг маълумотлари киритилган ҳолда қалбакилаштирилиб, бир нечта фуқаро ҳаракатланган.
“Мазкур ҳолатда йўловчи поездларда хизмат текширувларини ўтказишда тегишли мутахассислар жалб қилиниб, йўловчи поездларда фирибгарлик йўли билан ҳаракатланадиган йўловчиларга қонунда белгиланган чоралар кўрилишини эслатиб ўтамиз”, — дейилади хабарда.


