1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Агар шуни ютолмасам, ҳамманинг қонини ичаман”

Навоийда мактаб директори ўқитувчиларни “Ташаббусли буджет”га овоз йиғишга мажбурлагани айтилди.

“Агар шуни ютолмасам, ҳамманинг қонини ичаман”

 

Ижтимоий тармоқда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги 9-мактаб директори ўқитувчиларни “Ташаббусли буджет” учун овоз тўплашга мажбурлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи У.Тиллаев томонидан тегишли масъуллар билан биргаликда зудлик билан атрофлича ўрганиб чиқилган.

 

Ўрганиш давомида мазкур видеоёзувдаги овоз Навбаҳор туманидаги 9-умумтаълим мактаби директори Д.Туробовага тегишли экани аниқланган ва унга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланган.

 

Ҳозирда ҳолат ваколатли органлар томонидан мактаб директори Д.Туробованинг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор-йўқлиги ўрганилмоқда. Вазият юқори турувчи ва ваколатли органлар томонидан назоратга олинган.

 

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеохабарда директор мажлисда ўқитувчиларнинг ҳар бири “Ташаббусли буджет” учун 100 тадан овоз тўплаши кераклигини айтган.

 

“Агар шуни ютолмасам, ҳамманинг қонини ичаман, ҳамманг миллионлаб ойлигингни қўясан”, — дея таъкидлаган у.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика