"Миллий меросга менинг ҳиссам" умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратлар Музей учун харид қилинади.
Бу ҳақда "Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида"ги Президент қарорида қайд этилган.
Аҳолидан йиғилган ашёлар юқоридаги қарор билан Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида ташкил этиладиган Жадидлар мероси давлат музейига жойлаштирилади. Шунингдек, жадидлик ҳаракатига оид мамлакатимиз ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозисияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш Музей фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.


