1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Аждарлар” кубок соҳибига айланди

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Динамо” марказий стадионида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

“Аждарлар” кубок соҳибига айланди

 

Унда Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг  “Пахтакор” жамоалари тўқнаш келди. Натижада мазкур баҳсда “аждарлар” 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

 

Учрашувнинг 28-дақиқасида Одилбек Ҳамробеков “Пахтакор”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, шундан бироз вақт ўтганидан сўнг “Насаф” аъзоси Бахром Абдурахимов ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймнинг 75-дақиқасида Ғолиб Ғайбуллаев қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

 

Шу тариқа Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2021 йилги Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди ва Осиё чемпионлар лигаси саралашида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

 

Маълумот ўрнида: баҳснинг 34-дақиқасида “Насаф” футболчиси Ойбек Бозоров қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди.

 

Аввалроқ “Насаф” ОФК Кубогида қанча пул ишлаши маълум бўлгани ва ОФК Кубогининг навбатдаги босқичи учун қуръа ташлангани ҳақида хабар берилдгани.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика