1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Акбар Тошқулов Адлия вазири лавозимига тайинланди

У Президент маслаҳатчиси бўлган Русланбек Давлетов ўрнини эгаллади.

Акбар Тошқулов Адлия вазири лавозимига тайинланди

 

Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов номзоди адлия вазири лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълумот учун, Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1994 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвони соҳиби.

 

У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

 

Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети ректорлигидан аввал адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2017 йил апрель ойидан бошлаб адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика