1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ал-Бухорий фондининг бебаҳо ўзбек коллекциясига бағишланган китоб-альбомнинг тақдимоти ўтказилди

Альбомда тақдим этилган энг нодир артефакт VII–VIII асрларга оид сўғдиёна шойи чопондир.

Ал-Бухорий фондининг бебаҳо ўзбек коллекциясига бағишланган китоб-альбомнинг тақдимоти ўтказилди

 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VI Конгресси доирасида, Малайзиянинг Куала–Лумпур шаҳридаги Ислом санъати музейи Ал-Бухорий фондининг бебаҳо ўзбек коллекциясига бағишланган китоб-альбомнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

 

Булар: ўрта асрлардаги Бухоро ва Самарқанднинг манускриптлари, Бухоронинг тилла заргарлик буюмлари, ўзбек хонликлари аҳолисининг машҳур абр матолари ва кийим-кечаклари намуналари, шунингдек, мусулмонлар ренессанси (IX–XII асрлар) Самарқанд (Афросиёб) ва Бухоро хонлиги (XVIII аср) даврида яратилган кулолчилик буюмларидир.

 

Альбомда ушбу тўпламнинг энг ёрқин қисми – Ўзбекистон шаҳарларида яратилган Қуръонлар ва қўлёзмалар, кулолчилик буюмлари, қурол-яроғлар, қимматбаҳо буюмлар ҳамда тақинчоқлар, нумизматика тақдим этилади. Альбомда тақдим этилган энг нодир артефакт VII–VIII асрларга оид сўғдиёна шойи чопондир.

 

Альбомда, шунингдек XII–XIII аср бошларига тегишли энг қадимий қўлёзмалардан бири- Ал-Журжонийнинг “Ад-Заҳира ал-Хоразмшоҳия” ёки “Хоразм шоҳи хазиналари” асари ҳам тақдим этилади. Қўлёзма хоразмшоҳлар пойтахти — Хивада яратилган бўлиб, бу сулола тарихига бағишланган.

 

Ўзбекистондан топилган осори-атиқалар тўплами илк бор, бир нашрда кенг оммага тақдим этилмоқда.

 

Малайзия Ислом санъати музейи Куала-Лумпурдаги энг йирик музейлардан биридир. У 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, шаҳар марказида, ислом меъморчилиги услубида Миллий масжид яқинида, махсус қурилган тўрт қаватли бинода жойлашган.

 

Китобни яратиш — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди.

 

Эслатиб ўтамизки, лойиҳа Eriell Group халқаро нефть хизматлари компанияси кўмагида амалга оширилмоқда. Китоб-альбом Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг 2022 йил ёзида бўлиб ўтадиган VI Конгрессида тақдим этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика