Албанияда икки нафар Россия фуқароси ва бир нафар украиналик шахс жосусликда гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улар ҳарбий заводга бостириб кириб, суратга олишга уринган ва икки нафар қўриқчи аскарни жароҳатлашган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, россиялик 23 ёшли Михаил Зорин ва 33 ёшли Светлана Тимофейева жосусликда айбланиб, қўлга олинган. Ҳозирда улар Элбасан шаҳридаги полиция бўлимида прокуратура ва армия махсус хизматлари томонидан тергов қилинмоқда.


