1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Алишер Қодиров "Миллион"нинг янги концертига тушадими?

Депутат "нима учун “Миллион”ни томоша қилиш керак" деган саволни кўндаланг қўйди.

Алишер Қодиров "Миллион"нинг янги концертига тушадими?

 

“Миллий тикланиш” ДП Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Даврон Кабуловнинг концерт учун таклифи юзасидан фикр билдирди.

 

“Миллион” жамоаси сардори уни май ойида бўлиб ўтадиган янги концерт дастурига таклиф қилган. Қодиров эса бу учун вақт ажратишини маълум қилган.

 

“Даврон Кабулов, таклиф учун раҳмат. Май учун, албатта, режалаштираман. Нима учун “Миллион”ни томоша қилиш керак? Халқ ва ҳокимият ўртасидаги мулоқот доим ҳам очиқ ва самимий бўлавермайди. Буни тан олиш керак. Азалдан бу келишмовчиликни ҳал қилишда ҳазил-мутойибанинг аҳамиятли ўрни бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Одамларнинг юзингизга айтавермайдиган танқид ва танбеҳларини ҳазил орқали билиб олишда фойда кўп”, – дея ёзган Алишер Қодиров.

 

Депутатнинг таъкидлашича, у “Миллион”чиларни муштарак мақсадлар учун партия сафига таклиф қилади:

 

“Жамиятни ўзгартириш ҳар биримизнинг ўзгаришларимиздан бошланади. Миллий тикланишимиз сизларнинг иштирокингизда янада жадалроқ бўлишига ишонаман. “Миллион” бу миллион эканига шубҳа йўқ. Фақат бирми ёки ўттиз бешми? Қанча кўп бўлсак ва Ўзбекистон учун бирлаштира олсак шунча тезроқ ўзгарамиз ва ривожланамиз”.

 

Аввалги “Миллион”нинг концерт дастури орқали Алишер Қодировнинг мигрантларга солиқ жорий қилиш таклифини саҳнага олиб чиқилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика