1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Алишер Султонов энергетика хавфсизлиги бўйича вакил лавозимидан озод этилди

Қарорнинг сабаблари ва янги тайинловлар ҳақида изоҳ берилмаган.

Алишер Султонов энергетика хавфсизлиги бўйича вакил лавозимидан озод этилди

Президент фармони билан Султонов Алишер Саидаббасович президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича вакили лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

 

Фармоннинг бошқа тафсилотлари, жумладан, мазкур қарорнинг сабаблари ҳамда кейинги тайинловлар юзасидан маълумотлар ҳозирча ошкор этилмади.

 

Маълумот ўрнида, Алишер Султонов 1967 йилда туғилган. У 1989 йилда A.F. Можайский номидаги ҳарбий-муҳандислик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1996 йилда нефть-газ саноатида бошлаган.

 

2002–2013 йилларда “Шўртан газ-кимё мажмуаси” унитар шўба корхонасига раҳбарлик қилган. 2013–2015 йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖда Прогнозлаштириш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, 2015–2018 йилларда эса жамият бошқаруви раиси лавозимларида фаолият юритган.

 

2017–2019 йилларда бош вазир ўринбосари — геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари бўлиб ишлаган.

 

2019 йил февралидан 2022 йил апрелига қадар энергетика вазири лавозимини эгаллаган. Расмий хабарларга кўра, у мазкур лавозимни соғлиғи сабабли тарк этган.

 

2023 йилда Алишер Султонов президентнинг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. 2025 йил июль ойидан эса президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича вакили лавозимида фаолият олиб бориб келаётган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика