1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Алиев Эрдоған билан Нетаняҳуни учраштиролмади

Таклифни Туркия рад этди.

Алиев Эрдоған билан Нетаняҳуни учраштиролмади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон ўртасида учрашув ташкил этишга уринди. Бу ҳақда Исроилнинг "Глобес" нашри хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, учрашув Нетаняҳу томонидан 8 май куни режалаштирилган Бокуга ташрифи чоғида ўтказилиши керак эди. Бироқ Туркия ҳукумати Нетаняҳу самолётининг ўз ҳаво ҳудудидан ўтишига рухсат бермагани боис, ташриф номаълум муддатга қолдирилди.

 

Аввалроқ ҳам Туркия ҳукумати Исроил Президенти Исаак Герчоғнинг Боку шаҳрида ўтадиган иқлим саммитига учишини тўсиб қўйган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика