Брюсселда Европа кенгаши раиси Шарл Мишел воситачилигида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасида учрашув бошланди.
Учрашув бош қароргоҳда бўлиб ўтмоқда. Томонлар тинчлик битими лойиҳасини, Озарбайжон ва Арманистон муносабатларини нормаллаштиришни муҳокама қилади.
Бундан ташқари, Брюссел учрашувидан кейин Пашинян ва Алиев 1 июнь куни Кишинёвда Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити доирасида учрашиши мумкин. Бу йиғилишда Франция президенти, Германия канцлери ва Европа кенгаши раҳбари иштирок этади.
Шунингдек, Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ва Жейҳун Байрамов 19 май куни Москвада учрашиши хабар қилинганди.


