1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Алкоголь ва тамакига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади

Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Алкоголь ва тамакига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади

 

2023 йил 1 августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади

 

Бунда:

 

  • ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларга янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади;

  • улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар учун белгиланган муддатдан кейин 12 ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

     

 

2024 йил 1 ноябрдан эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда сотилишининг олдини олиш чоралари кўрилади.

 

Қарорга кўра, ароқ маҳсулотларини сақлаш ва яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил равишда 24 ойгача этиб белгиланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика