Amazon аввалроқ 10 минг ходимини қисқартиришини эълон қилган эди. Энди бу рақам 8 мингга кўпаяди ва 18 минг ходим қисқартирилади. Бу ҳақда компаниянинг онлайн сотувлар бўйича бош директори Энди Жесси маълум қилди.
Жессининг сўзларига кўра, бу қарор 2023 йилга мўлжалланган режа доирасида «иқтисодиётдаги ноаниқлик ва сўнгги икки йил ичида кўплаб ходимларнинг ишга олиниши» туфайли қабул қилинган.
Таҳлил натижаларига кўра, Amazon раҳбарияти бир нечта позицияларни «кейинчалик йўқ қилиш тўғрисида» қарор қабул қилди. Умумий савдо ва кадрлар бўлимидан 18 мингдан ортиқ ходим ишдан бўшатилади.
Сўнгги икки йил ичида Amazon ходимлари сони коронавирус пандемияси туфайли онлайн хизматларга талаб ортиши сабабли қарийб икки баравар ошди. Бундан ташқари, санитария чекловлари олиб ташланганлиги сабабли компания даромадларининг ўсиши секинлашди.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Amazonда 2022 йил сентябрь ҳолатига кўра жами 1,5 миллионга яқин одам ишлайди.


