АҚШ Олий Суди Google’ни судга берган оила даъвосини кўриб чиқади. 2015 йилда терактда ҳалок бўлган америкалик қизнинг оиласи қидирув тизимини ҳодисада айбдор деб ҳисобламоқда.
Улар Google’ни хавфли ахборот жойлаштиришда айблаган. Politico маълумотларига кўра, ушбу суд иши бутун дунёда тармоққа контент жойлаштиришга жиддий таъсир кўрсатади. Агар суд қидирув тизимини унда кўринадиган ахборот учун жавобгар деб топса, интернет хавфлироқ ва ёпиқроқ бўлиши мумкин. Айрим сайтлар, ҳатто қатъий цензура ўрнатиши эҳтимоли бор.
Вафот этган қизнинг оиласи 1996 йилда қабул қилинган телекоммуникациядаги тартиб тўғрисидаги қонуннинг 230-банди билан ҳимояланмаслиги керак. 230-бандга кўра, интернетда чиқарилган ҳар қандай контентга тармоқ ёки репост қилган шахслар эмас, балки ғоя муаллифи жавоб бериши керак. Шу тариқа бу ҳужжат интернет-платформани контент учун жавобгарликдан озод қилади.
Нохеми Гонсалес 2015 йил ноябрида Париж терактида ҳалок бўлган. унинг оиласи Google, Facebook ва Twitter’ни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда.


