1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Америкалик профессор сув остида яшаш бўйича рекорд ўрнатди

У талабаларга онлайн дарс ўтмоқда

Америкалик профессор сув остида яшаш бўйича рекорд ўрнатди

 

Америкалик тадқиқотчи сув остида энг узоқ вақт босимсиз яшаш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Жозеф Дитури Флорида штатидаги Кей Ларго шаҳрида деярли 10 метр чуқурликдаги лагунанинг тубида 74 кундан ортиқ вақт ўтказди.

 

Маълумотларга кўра, унинг ҳали тўхташ нияти йўқ. Профессор у ерда камида 100 кун қолишини айтди.

 

“Кашфиётга бўлган қизиқиш мени бу ерга олиб келди. Мақсадим келажак авлодларни илҳомлантириш, экстремал муҳитда инсон танаси қандай ишлашини ўрганиш эди”, — дейди тадқиқотчи.

 

28 йил давомида денгиз флотида хизмат қилган профессор Дитури лагунада яшаётганда ўзининг биотиббиёт муҳандислиги дарсларини онлайн дарс бермоқда. Хабарларга кўра, у микротўлқинли печда иситилиши мумкин бўлган тухум ва қизил икра каби оқсилга бой овқатлар истеъмол қилади. Шу вақт давомида у энг кўп қуёшни соғинганини айтган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика