Нидерландия пойтахти Амстердамда замонавий технологиялар ёрдамида фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, 34 ёшли эркак дипфейк технологиясидан фойдаланган ҳолда банк тизимларини алдаш схемасини йўлга қўйган.
Тергов жараёнида аниқланишича, гумонланувчи ижарага уй қидираётган фуқаролардан паспорт нусхаларини олган. Шундан сўнг у сунъий интеллект орқали жабрланувчиларнинг юз қисмларини ўз чеҳрасига мослаштириб, банкларнинг селфие-биометрик текширувларидан муваффақиятли ўтган.
Мазкур усул орқали у жами 46 та банк ҳисобини очишга эришган. Ҳозирда шахс ҳибсга олинган, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.


